
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси португалиялик Криштиану Роналду «Реал»да тўп сурган вақтда улар ўртасида кузатилган рақобатга баҳо берди.
«Роналду билан рақобатимиз мухлислар учун жуда ажойиб ва қизиқарли бўлган эди», - деди Месси Marca нашри билан суҳбатда.
Интервьюда Лео футболни севиши, аммо унинг учун оила биринчи ўринда туришини ҳам таъкидлаб ўтган. У «Олтин тўп» учун сўровномада бешинчи ўринни олгани ҳақида шундай дейди: «Номзодлар ҳақида эшитгандим ва даъвогарлар орасида эмаслигимни билардим».
Эслатиб ўтамиз, шу ойда Криштиану ҳам Месси билан рақобати ҳақида гапирганди, аргентиналик ҳамкасбини А Серияда кўриш истаги борлигини билдирганди.
«Мессини соғиндимми? Йўқ, эҳтимол у мени соғингандир! Мен Англияда, Испания ва Италияда, Португалияда ва терма жамоада ўйнаб чиқдим, у эса ҳамон Испанияда. Балки мен унга кўпроқ керакдирман», – дея таъкидлаганди Роналду. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар