
Хабарингиз бор Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер бундан аввалроқ Қатарнинг "Ал-Касс" телеканалида эфирга узатилувчи "The Manager" кўрсатуви учун интервью берган эди.
Маълумотларга қараганда ушбу кўрсатув бугун "Ал-Касс" телеканалида намойиш этилади. Ўзбекистонлик мухлислар эса ушбу кўрсатувни тез орада сайтимиз орқали томоша қилишлари мумкин.
Қайд этиш лозимки, "Ал-Касс" телеканали яқинда бошланадиган Осиё кубогида иштирок этувчи барча терма жамоалар бош мураббийлари билан суҳбатлар уюштиришмоқда ва аргентиналик мутахассис ҳам шулар жумласидандир.
Мазкур промо-роликни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар