
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Фил Невилл "қизил иблислар" хавбеки Поль Погбанинг ўйинлари ҳақида гапирди.
"Балки Погба Европадаги энг яхши ярим ҳимоячидир. Бироқ сўнгги 18 ой давомида Моуриньо билан жанжаллари туфайли у ўзидан ёмон таассурот қолдираётганди.
Ҳозирда унга катта имконият ва эркинлик берилмоқда. Погба яхши жисмоний ҳолатда бўлса, у жамоанинг етакчисига айланади. У бундай ўйинлари билан бир мавсумда 12-15 гол ура олиши керак.
Агарда Моуриньо қолганида МЮ дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бирини йўқотган бўларди деб ўйлайман. Погба сўнгги ўйинларда захирада қолиб кетаётганди", - деди Невилл. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар