date
views 5 000

Акбар Жўраев Ўзбекистонда "Йилнинг энг яхши спортчиси" деб топилди (фото)

Акбар Жўраев Ўзбекистонда "Йилнинг энг яхши спортчиси" деб топилди (фото)
Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медал соҳиби бўлган Акбар Жўраев Ўзбекистонда 2018 йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Бу ҳақда 27 декабрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жўраев номзоди Бекзод Абдураҳмонов, Мўминжон Абдуллаев, Диёрбек Ўрозбоев, Исроил Мадримов, Светлана Радзивил, Вадим Меньков, Денис Истомин каби жами 28 даъвогар ичидан саралаб олинди.

Акбар Жўраев 1-10 ноябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида 102 килограммгача вазн тоифасида даст кўтаришда жаҳон рекордини янгилаб, олтин медал билан тақдирланган. Чемпионатда 19 ёшли атлет иккикурашда ёшлар ўртасида жаҳон рекордини янгилаган. Шунингдек, Акбар Жўраев баҳорда ёшлар ўртасида Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди, ёзда ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати кумуш медалини қўлга киритди. Декабрь ойида Доҳада ўтказилган Токио-2020 олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун рейтинг очколарини тўплаш имконини берувчи нуфузли халқаро мусобақада учта медал эгасига айланди.

Акбар Жўраев “Йилнинг энг яхши спортчиси” Ўзбекистон Миллий кубоги, белгиланган намунадаги гувоҳнома ҳамда 10 000 (ўн минг) АҚШ долларига тенг миқдоридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 декабрдаги “Йилнинг энг яхши спортчиси” Ўзбекистон миллий кубогини таъсис этиш тўғрисида”ги 452-сонли қарорига асосан ҳар йили анъанавий тарзда энг яхши натижа кўрсатган спортчи тақдирланади. Йилнинг энг яхши спортчисини аниқлаш мазкур қарор билан тасдиқланган республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Акбар Жўраев Ўзбекистонда "Йилнинг энг яхши спортчиси" деб топилди (фото)