
«Чонбук Хёндэ Моторс» клуби футболчиси, Жанубий Корея миллий жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Ли Дон Гук Ўзбекистон термасининг бугунги авлоди ҳақида фикр билдирди.
«Осиё кубогида ҳаммани ажаблантириши мумкин бўлган терма - Ўзбекистон. Улар бирга ўсдилар, ёшликдан елкама-елка ўйнаб келганлар, уларнинг бир-бирларини ўзаро яхши тушунишлари кўп жамоалар учун хавфли бўлиши мумкин», - деди Ли Дон Гук Осиё кубоги расмий сайтига берган интервьюсида.
Ли Дон Гук яна қўшимча қилдики, у ўзбекистонликларнинг ўйинини охирги Осиё ўйинларида кузатган ва жуда яхши таассурот олган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга 3:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ҳамюртларимиз ҳал қилувчи голни 118-дақиқада пенальтидан ўтказиб юборгандилар. Шу йилнинг 20 ноябрь куни Жанубий Корея термаси Австралияда ўтган ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон миллий жамоасини 4:0 ҳисобида ютганди.
Манба: interfutbol.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар