23:47 / 28.12.2018
3 641

"Реал" ва "Ливерпуль"дан супералмашув бўлиши мумкин

"Реал" ва "Ливерпуль"дан супералмашув бўлиши мумкин
"Реал" раҳбарлари "Ливерпуль"га йил трансферини амалга оширишни сўради. "El Gol Digital" хабарига кўра, "қироллик клуби" "қизиллар" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни олиб келишни истамоқда. Мадридликлар мисрлик футболчи учун Марко Асенсиони "Энфилд"га қўйиб юборишга тайёр турибди.

Айтилишича, "бланкос" президенти Флорентино Перес 22 ёшли испанияликнинг ўйинларидан мамнун эмас ва унинг жамоадан кетишини истамоқда.

Бу мавсумда Салоҳ "Ливерпуль" таркибида 26 ўйинда қатнашиб, 15 гол урди ва 7 голга ассистентлик қилди. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2023 йилда якунланади. Футболчининг трансфер нархи 150 миллион евро қилиб белгиланган.

Асенсио эса бу мавсум "Реал" таркибида 25 ўйинда 4 та гол ва голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » "Реал" ва "Ливерпуль"дан супералмашув бўлиши мумкин
[/banner_pushhouse