date
views 3 531

Осиё кубоги – 2019. Мусобақанинг энг ёш футболчиси ким?

Осиё кубоги – 2019. Мусобақанинг энг ёш футболчиси ким?
Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январидан 1 февралига қадар БААда Осиё кубоги учрашувлари бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли 24 терма жамоаси мазкур мусобақа олдидан расмий қайдномаларни тақдим этди.

Унга кўра, ушбу турнир учун рўйхатдан ўтказилган 552 футболчи орасида энг ёши ироқлик Моҳанад Алидир. Иқтидорли футболчи ҳозирда 18 ёшда ва Осиё кубогининг илк тури доирасида Вьетнамга қарши кечадиган учрашув куни у 18 ёш 202 кунлик бўлади. У Ироқнинг "Ал-Шорта" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги энг ёш футболчи "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сиддиқовдир. Ёш ва юксак иқтидор эгаси 1996 йилнинг 8 декабрида таваллуд топган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги – 2019. Мусобақанинг энг ёш футболчиси ким?