Енгил вазнда (-70,3 кг) UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов укаси (амакисининг ўғли) Усман Нурмагомедов Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтган “BraveFC 21” турнирида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Мазкур жангда у япониялик Иссей Мориямни биринчи раундда техник нокаутга учратди.
Россиялик спортчи -66 кг вазн тоифасида иштирок этади. Бу тўқнашувда у Саудия Арабистони байроғи остида рингга чиқди. Саудия байроғи жанг бошлангунга қадар бурчакда турган. Бошловчи ғолибни эълон қилган вақтда байроқ октагонга олиб кирилган. Айнан нима сабабдан бу спортчи Саудия байроғи остида рингга чиққани номаълум.
20 ёшли Нурмагомедов учун бу қарама-қаршилик профессионал фаолиятидаги 3-си бўлди. Қолган иккитасида ҳам у муддатидан олдин зафар қучган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди