«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Люк Шоу Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди. «Жуда ёқимсиз ҳолат, одамлар Моуриньонинг нималар қилганини бир зумда унутишди. Ваҳоланки, у жамоага учта соврин олиб берди. «Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси ғолиби бўлди, ҳали бу совринни умуман қўлга киритмаганди. Шунинг учун биз Жозени ҳурмат қилишимиз ва унинг жамоага олиб берган совринларини унутмаслигимиз керак», - деди Шоу.
Айтганча, «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни манкунианликлар бошқарувини тарк этган Жозе Моуриньо ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. «Замонавий футболда муносабатлар ўзгариб кетган. Мураббийнинг матбуот анжуманида ўз футболчиларига айбни ағдариши — тўғри эмас. Ҳозир футболчилар топаётган пулни инобатга олсак, мураббий шунчаки ўйинчилар билан муносабатни бузиб қўйиши мумкин. Футболчилар мураббий ўзининг томонида эканини билса-да, улар билан бошқачароқ муносабатда бўлиш лозим. Жозенинг бундай муносабати мен учун сюрприз бўлди. Назаримда, бир неча йил ишлаганига қарамай, у футболчиларни ўз томонига оғдира олмади», - деди Руни. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда