16:57 / 30.12.2018
3 003

Аманда Нуньес МакГрегор ва Кормье қайд этган натижани такрорлади

Аманда Нуньес МакГрегор ва Кормье қайд этган натижани такрорлади
UFC енгил вазн тоифасида чемпион Аманда Нуньес Крис Сайборгни мағлуб этиб ярим енгил вазн чемпионлик камарини қўлга киритди.
Баҳс Калифорнияда ташкил қилинган UFC 232 турнири доирасида бўлиб ўтди. Нуньес Сайборгни биринчи раунднинг 51-сониясида нокаутга учратди.

Маълумот учун, Аманда UFCдаги фаолияти доирасида 17 ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган. Крис эса 23 баҳсда иштирок этиб 2 марта имкониятни бой берган. Аманда Нуньес UFC икки дивизиони чемпионлик камарини қўлга киритган биринчи аёл. Илгарироқ, бундай натижани Конор МакГрегор ҳамда Даниэль Кормье қайд этишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аманда Нуньес МакГрегор ва Кормье қайд этган натижани такрорлади