
Осиё кубоги мусобақаси олдидан бир қатор терма жамоалар ўртоқлик ўйинида майдонга тушишмоқда. Уларнинг бирида гуруҳ босқичидаги рақибимиз Уммон термаси Австралия билан баҳс юритди.
Бу баҳсда “яшил Қитъа” вакиллари уммонликлар дарвозасини жавобсиз беш бор ўққа тутишди. Австралияликларнинг голларига Эндрю Наббут, Крис Оикономидис, Авер Мабил, Милош Дегенек ва Жексон Ирвинлар муаллифлик қилишди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги - 2019 мусобақасида Уммон, Туркманистон ва Япония билан бир гуруҳдан жой олган.
Ўртоқлик ўйини
Уммон – Австралия 0:5 (0:3, 0:2)
Голлар: 0:1 – 10, Наббут, 0:2 – 14 Оикономидис, 0:3 – 25 Мабил, 0:4 – 59 Дегенек, 0:5 – 89 Ирвин.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар