date
views 3 636

Сульшер "Манчестер Юнайтед"га доимий мураббий бўлишга тайёр

Сульшер "Манчестер Юнайтед"га доимий мураббий бўлишга тайёр
"Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик устози Уле Гуннар Сульшер ўзининг “Олд Траффорд”даги келажаги ҳақида ўйлай бошлади. Унинг бошқарувида "қизил иблислар" ёрқин ўйинлар кўрсатишни бошлашди.

Sports.uz тарқатган хабарга кўра, агар МЮ раҳбарияти унга жамоанинг доимий мураббийи бўлишни таклиф қилса, норвегиялик мутахассис уни қабул қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моруиньо истеъфога чиқарилгач айнан Сульшер мавсум якунига қадар МЮни бошқарадиган бўлди. У келгач манкуанликлар дастлаб "Кардифф"ни (5:1), кейин эса "Хаддерсфилд"ни (3:1) енгди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” бугун 21:30 да “Борнмут”га қарши баҳс олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сульшер "Манчестер Юнайтед"га доимий мураббий бўлишга тайёр