21:35 / 30.12.2018
3 151

«Манчестер Сити» меҳмонда «Саутгемптон»ни мағлуб этди

«Манчестер Сити» меҳмонда «Саутгемптон»ни мағлуб этди
Англия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Саутгемптон» – «Манчестер Сити» учрашуви ўз якунига етди. «Сент-Мэрис»да кечган баҳсда меҳмонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Давид Силва манкунианларни олдинга олиб чиқди. Бироқ 37-дақиқада мезбонлар Пьер-Эмиль Хейбьрегнинг аниқ зарбасидан сўнг мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида меҳмонлар яна олдинга чиқиб олишди, Уорд-Проуз ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Серхио Агуэро жамоасининг учинчи голини урди.
Иккинчи бўлим ҳам меҳмонларнинг устунлигида ўтди. Бунинг устига 85-дақиқада Хейбьрег қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шу тариқа, Пеп Гвардиола шогирдлари очколарини 47 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга қайтишди.
АПЛ, 20-тур
Саутгемптон – Манчестер Сити 1:3
Голлар:
0:1 – 10 Сильва, 1:1 – 37 Хейбьерг, 1:2 – 45, автогол Уорд-Проуз, 1:3 – 45 Агуэро.
Саутгемптон – Маккарти, Стивенс, Беднарек, Таргетт, Рэмзи, Лемина (Редмонд, 46), Ромеу (Валери, 59), Хейбьерг, Эльюнусси, Уорд-Проуз, Остин (Лонг, 68).
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Компани, Данило, Зинченко, Сильва, Фернандиньо (Уокер, 86), Марез (Сане, 84), Бернарду Силва, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 73).
Огоҳлантиришлар: Агуэро (32), Остин (58), Компани (72), Беднарек (73), Данило (78).
Четлатиш: Хейбьерг (85).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» меҳмонда «Саутгемптон»ни мағлуб этди