Бокс ҳақидаги нуфузли журнал The Ring 2018 йилдаги ўз ғолибларини эълон қилди.
Ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин бир йўла иккита номинацияда эътироф этилди. Унинг мексикалик Сауль Альваресга қарши реванш жанги йилнинг энг яхши жанги деб топилди. У шунингдек, “йил воқеаси” номинациясида ҳам эътироф этилди, аммо бу номинация бокс кечасини тўхтатишга қарор қилган HBO телеканалига насиб этди.
Журнал томонидан биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усик йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди. Энг яхши мураббий дея Василий Ломаченконинг отаси ва устози — Анатолий Ломаченко эътироф этилди.
Наойя Инуэ — Хуан Карлос Пайяно ўртасида кечган қарама-қаршиликдаги нокаут “йил нокаути” бўлди.
2018 йилда супер оғир вазн тоифасида фаолиятини қайта тиклаган Тайсон Фьюри “йил қайтиши” бўлган бўлса, унинг Деонтей Уайлдерга қарши жангдаги 12-раунди “йил раунди” деб топилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди