Гвардиола: "АПЛ етакчиси "Ливерпуль"га қарши баҳс шунчаки 3 очко учун бўлмайди"

Гвардиола: "АПЛ етакчиси "Ливерпуль"га қарши баҳс шунчаки 3 очко учун бўлмайди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Гвардиола "Саутгемптон" устидан қозонилган ғалаба (3:1) юзасидан фикр билдирди.
"Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш муҳим эди ва биз бу топшириқни бажардик. Агар жамоа бир мавсумда 100 очко жамғариб, келаси мавсумнинг биринчи давра ўйинларидан кейин ҳисобида 45 очко бўлса, бу ҳолда жамоананинг ишларини ёмон деб бўлмайди. Биз яхши одимламоқдамиз. Аммо, бизнинг асосий рақибимиз айни вақтда Европанинг кучли клубларидан бири ҳисобланади.

АПЛ етакчиси "Ливерпуль"га қарши баҳс шунчаки 3 очко учун бўлмайди. Ушбу учрашувгача Гюндоган тайёр бўлади. Де Брюйненинг майдонга тушиш-тушмаслиги пайшанба куни маълум бўлади", — деди Гвардиола.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар