Аллегри: "Роналду келгач жамоамизда нималардир ўзгарди"

  • 31 декабрь 2018, 13:30
  • 1 428
  • Спорт
  • Аллегри: "Роналду келгач жамоамизда нималардир ўзгарди"
    Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг келиши жамоага қандай таъсир қилгани ҳақида айтиб ўтди.

    “Криштиану – дунёнинг энг яхши футболчиси. Роналду келгач жамоамизда нималардир ўзгарганини сезяпмиз. Аммо, биз Европада ғолиб чиқишимиз учун руҳан яхши тайёрланишимиз керак. Унгача эса Италия чемпионати ва кубогида яхши ўйин кўрсатишимиз керак”, - дейди Аллегри.
    Маълумот учун, “Ювентус” айни дамда А Серияда якка пешқадамлик қилмоқда. Роналду эса 14 та гол билан тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.

    » » Аллегри: "Роналду келгач жамоамизда нималардир ўзгарди"