date
views 3 738

Мэйвезер япониялик кикбоксчини биринчи раундда нокаутга учратди (фото)

Мэйвезер япониялик кикбоксчини биринчи раундда нокаутга учратди (фото)
Америкалик боксчи Флойд Мэйвезер япониялик кикбоксчи Тенсин Насукавани биринчи раундда техник нокаутга учратиб ғалаба қозонди. Rizin промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган жанг бокс қоидалари бўйича ўтказилди.

Насукава уч марта нокдаунга учраганидан сўнг унинг жамоаси жангни тўхтатишга қарор қилди. Баҳс уч дақиқадан уч раунд бўлиб ўтиши мўлжалланганди. Америкалик боксчи ушбу ғалабаси учун 9 млн. доллар олади.

41 ёшли Мэйвезер шу пайтгача 50 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Насукава эса аралаш жанглар бўйича тўртта ва кикбоксингда 28 ғалабага эришган.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мэйвезер япониялик кикбоксчини биринчи раундда нокаутга учратди (фото)