Осиё Футбол Конфедерацияси 2019 йилга лицензия олган клублар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўз Telegram-каналида маълум қилган.
Рўйхатдан маълум бўлишича, Ўзбекистондан 17та клуб лицензия учун ариза топширган бўлиб, улардан фақат тўрттасига («Локомотив», «Пахтакор», «Бунёдкор», «Қизилқум») рухсатнома берилган. Яна учта клубга (ОКМК, «Навбаҳор», «Насаф») санкциялар билан лицензия берилган, қолган 10та клуб лицензиялашдан ўта олмаган.
Никимбаевнинг аниқлик киритишича, санкциялар билан лицензия олган клублар барча мажбурий талабларга («А» категория мезонлари) жавоб берган, аммо мажбурий бўлмаган мезонларнинг баъзиларини («В» категория) бажармаган. Бундай ҳолатда клубларга лицензия тақдим этилади, аммо шу билан бирга санкция ҳам қўлланади (масалан, жарима). Яъни ОКМК, «Навбаҳор» ва «Насаф» клублари маълум санкциялар эвазига рухсатномани қўлга киритишган.
Маълумот учун, ОФК лицензиялашидан ўта олмаган клублар клублар ўртасидаги қитъа мусобақаларига қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 йиллар учун Ўзбекистонга 1+2 шаклида квота ажратилган. 2019 йилда «Локомотив» Чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидан бошлайди, «Пахтакор» ва ОКМК ўтиш ўйинларида қатнашади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди