Хабиб VS Конор: жанг 2019 йилда бўлиши тасдиқланди

  • 02 январь 2019, 20:50
  • 2 577
  • Спорт
  • Хабиб VS Конор: жанг 2019 йилда бўлиши тасдиқланди
    UFC президенти Дэйн Уайт россиялик Хабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасида такрорий жанг бўлиши мумкин, дея фикр билдирди, деб хабар берди Sputnik. Ушбу жанг 2019 йилда ўтказилиши мумкинлиги айтилган.

    "Мени фикримча, реванш жанг 2019 йилда бўлади. Йигитлар ғалаба қозонишни исташлари аниқ. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетяпти, шу боис бу олишув албатта бўлиб ўтиши лозим", - деган Уайт.

    Эслатиб ўтамиз, аралаш яккакураш бўйича жангчилар Нурмагомедов ва Макгрегорнинг катта можаро билан якунланган муштлашуви ўтган йил 6 октябр санасида Лас-Вегасдаги T-Mobile аренасида ўтказилган эди.

    Хабиб бўғувчи усулни қўллаб, ғалаба қозонганди. Аммо кейин октагон сеткасидан сакраб Макгрегорнинг спарринг-шериги Диллон Дэнис билан жанг уюштирганди. Шу туфайли унга нисбатан жарима санкциялари қўлланилган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Хабиб VS Конор: жанг 2019 йилда бўлиши тасдиқланди