date

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайдаги дастлабки машғулотни ўтказди (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайдаги дастлабки машғулотни ўтказди (фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Осиё Кубогида қатнашиш учун Дубайга етиб келгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Футболчиларимиз бугун Дубайдаги дастлабки машғулотни ўтказишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Бирлашган Араб Амирликлари футбол федерациясига қарашли майдонда бўлиб ўтган машғулотларда футболчиларга кўп юкламалар берилмади. Асосан тўп билан енгил машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, ҳимоядан ҳужумга ўтиш ва ҳужумдан ҳимояга қайтиш машқ қилинди.

Дарвозабонлар Денис Иванков билан алоҳида машғулот олиб боришди. Терма жамоа аъзоларининг барчаси сафда. Жароҳат безовта қилаётганлар йўқ. Эртага яна машғулотлар давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайдаги дастлабки машғулотни ўтказди (фото)