Хави: Ўзбекистон 1/8 финалда Австралияга ютқазади, Қатар чемпион бўлади

Хави: Ўзбекистон 1/8 финалда Австралияга ютқазади, Қатар чемпион бўлади
"Ал Садд" клуби аъзоси Хави Эрнандес Осиё Кубоги олдидан ўз тахминларини билдирди.
Испаниялик футболчи Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллашини тахмин қилди. Унинг тахминига кўра Австралия ҳам ўз гуруҳида Суриядан кейин 2-ўринни эгаллайди ва Ўзбекистон билан 1/8 финалда тўқнаш келади.

Бу ўйинда Австралия ғалаба қозонади деб ҳисобламоқда Хави. Унинг тахминига кўра финалга Япония ва Қатар етиб боради. Ҳал қилувчи баҳсда Қатар ғолиб бўлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар