22:46 / 03.01.2019
2 924

Гвардиола: “29 йил совринсиз юриш осон эмас”

Гвардиола: “29 йил совринсиз юриш осон эмас”
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жорий мавсумда АПЛда чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.
“Менимча ўтган йили бизда ғалабага, ғолибликка бўлган ташналик кучлироқ эди. Сабаби таркибимизда тўп тепаётган футболчиларнинг 80 фоизи ўз ҳаётида ҳали ҳеч қандай совринга эга чиқмаганди. Шу сабаб айни пайтда “Ливеруль” футболчилари ўзларини қандай ҳис қилаётганини сезиш қийин эмас. 29 йил бош совринни қўлга киритолмай, айни пайтда пешқадамлик қилиб, катта ғалабага эришиш - мен бу ҳолатни тушунаман. Аммо бундай ҳолатда ташаббусни охиригача ўзингда сақлаб қолиш осонмас, мен бу ҳақда футболчиларга гапириб бўлдим. Айнан шунинг учун ушбу мавсумда бизда мавсум охиригача катта босим бўлади”, дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Telegraph нашри.

“Манчестер Сити” – “Ливерпуль” учрашуви бугун тунда соат 01:00 да “Этттиҳад Стадиум”да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: “29 йил совринсиз юриш осон эмас”