23:33 / 04.01.2019
3 393

Осиё Кубоги. Альберто Заккерони: "Биз бу мусобақани сабрсизлик билан кутдик"

Осиё Кубоги. Альберто Заккерони: "Биз бу мусобақани сабрсизлик билан кутдик"
Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган БАА - Баҳрайн учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар иштирок этишди.
БАА устози Альберто Заккерони ва жамоа сардори Исмоил Матар журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Биз бу мусобақани сабрсизлик билан кутдик. Ажойиб натижа қайд этиш учун бор кучимиз билан ўйнаймиз. БАА терма жамоаси мусобақага жуда яхши тайёргарлик кўрди. Биз ўз уйимизда ҳам, хорижда ҳам йиғинлар ўтказдик. Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнида ҳеч қандай муаммога дуч келмадик.

Баъзи футболчилар жароҳат олишди. Бироқ бу жиҳатлар мусобақа давомида бизга таъсир қилмайди деб умид қиламан. Баҳрайнга қарши баҳсда ижобий натижа қўлга киритишга интиламиз.

Осиё терма жамоалари сўнгги йилларда кучайишди. БААдаги мусобақада жамоаларнинг имкониятлари тенг. Чемпион жуда кичик деталлар туфайли аниқланишига ишончим комил", - дейди Альберто Заккерони.

"Осиё Кубогидаги барча жамоалар чемпион бўлишга тенг имкониятга эга. Сабаби уларнинг барчаси кучли. 1996 йилги Осиё Кубогидаги натижамиздан (финалдаги мағлубият - таҳририят) яхшироқ иштирок этишга уринамиз. Баҳрайн билан баҳсга тайёрмиз", - дейди БАА сардори Исмоил Матар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги. Альберто Заккерони: "Биз бу мусобақани сабрсизлик билан кутдик"