01:23 / 06.01.2019
2 909

Австралия термаси устози: "Янги шоуни бошлаш фурсати етди"

Австралия термаси устози: "Янги шоуни бошлаш фурсати етди"
Эртага Осиё кубоги-2019 мусобақасида B гуруҳи жамоалари ҳам курашга қўшиладилар. Турнирнинг амалдаги ғолиби - Австралия терма жамоаси илк турда Иорданияга қарши майдонга тушади. Бугун учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда "яшил қитъа" вакиллари бош мураббийи Грэм Арнолд иштирок этди.

"Биз тўрт йил олдин ўз уйимизда ғолиб чиққан эдик. Аммо ортда қолган 4 йил давомида кўп нарса ўзгарди: жамоада ҳам, унинг атрофида ҳам, хатто одамларнинг шахсий ҳаётида ҳам.

Албатта, бу жуда ҳам ёрқин хотиралар, аммо биз бор эътиборимизни эртанги ўйинга қаратганмиз. Биз ўтмишни ортга қайтара олмаймиз ва олдимизда Осиё кубоги турибди. Футболчиларим билан янги шоу бошлаш вақти келди. Ҳар ким бу ҳақда узоқ гапиради. Биз бунга яхши тайёрландик ва тайёрмиз ҳам", - деди Арнолд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Австралия термаси устози: "Янги шоуни бошлаш фурсати етди"