Криштиану Роналду ва Анчелотти «Globe Soccer Awards» совринини қўлга киритишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Криштиану Роналду ва Анчелотти «Globe Soccer Awards» совринини қўлга киритишди

Спорт 30-12-2014, 11:09 978
Криштиану Роналду ва Анчелотти «Globe Soccer Awards» совринини қўлга киритишди

“Реал” клубининг бир қатор вакиллари ҳар йили Дубай шаҳрида топшириладиган “Globe Soccer Awards” совринини қўлга киритишди, деб хабар бермоқда Uff.uz.

Жумладан, “Йилнинг энг яхши футболчиси” сифатида “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду тан олинди. “Қироллик клуби”нинг ярим ҳимоячиси Хемес Родригес эса “Йил кашфиёти” бўлди.

Йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эса “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти эътироф этилди.

Шунингдек, “Реал” клубининг ўзим ҳам “Йилнинг энг яхши” клуби деб эълон қилинди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.