06:56 / 07.01.2019
3 389

Элдор Шомуродов: "Осиё Кубогида ҳар бир терма жамоага жиддий муносабатда бўлиш керак"

Элдор Шомуродов: "Осиё Кубогида ҳар бир терма жамоага жиддий муносабатда бўлиш керак"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов БААда давом этаётган Осиё Кубоги мусобақаси ва унга тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик аъло даражада кечмоқда. Терма жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг кайфияти юқори. Худога шукр, ҳамма сафда, яхши кайфиятда ўйинга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Биринчи ўйинни яхши бошлаб олиш жуда муҳим. Ҳозирда бор эътиборимиз шунга қаратилган.

Уммон ҳам оддий жамоа эмас. Умуман, Осиё Кубогида ҳар бир терма жамоага жиддий муносабатда бўлиш керак. Иордания Австралияни қандай ютиб қўйганини барча кўрди. Шу сабабли рақибни менсимаслик ёки ўйинга жиддийлик билан тайёргарлик кўрмаслик ёмон натижаларга олиб келиши мумкин. Буни жуда яхши ҳис қилган ҳолда, Осиё Кубогидан ўрин олган биринчи ўйинга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёргарлик кўрмоқдамиз", - дейди Элдор Шомуродов.

Манба: ЎФА Матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов: "Осиё Кубогида ҳар бир терма жамоага жиддий муносабатда бўлиш керак"