12:13 / 07.01.2019
4 050

Суперлиганинг 2019 йилги мавсум тақвими эълон қилинди

Суперлиганинг 2019 йилги мавсум тақвими эълон қилинди
Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун тақвимини тақдим этади. Бунда ФИФА кунлари, Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси ва байрамларимиз инобатга олинган. Куз фаслига қадар миллий терма жамоа ва бошқа масалаларда қандайдир ўзгаришлар юз бермаса, тақвимда ўзгариш юз бермаслиги керак. ПФЛ тақвим ўзгаравермаслиги учун бор имкониятини ишга солади.

Режага кўра, 23 февраль куни “Локомотив” ва АГМК жамоалари ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги беллашуви бўлиб ўтади. Чемпионат старти эса 1 март санасига тўғри келади.

Жорий мавсумдан бошлаб ПФЛ пулка ўйинларини йўққа чиқариб, унинг ўрнига ПФЛ кубогини жорий қилмоқда. Мазкур мусобақа март ойидаги ФИФА кунлари арафасида старт олади. Унда Про-лига “Б” талабларига жавоб берган футбол клублари иштирок этади. Мусобақада, шунингдек, ўз ҳудудининг 2-лига беллашувларида зафар қучган ҳамда юқоридаги талабга жавоб берган клублар ҳам қатнашиши мумкин. Мусобақа ғолибини унутилмас ва анчагина қиммат совға кутади.

Про-лига “А” ва “Б” 1 апрелдан эътиборан старт олиши кўзда тутилган. Шунга қарамай, барча лигаларда ўйинлар декабрга қадар якунига етиб улгуради. Режага кўра, Суперлигада сўнгги икки ўринни эгаллаган жамоа Про-лига “А”га равона бўлади. 10-ўрин эгаси эса Суперлигада жон сақлаб қолиш учун Про-лига “А”нинг учинчи жамоасига қарши сафар ўйинида иштирок этади.

Ўзбекистон кубогининг формати 2018 йилдаги каби қолади. Унда финалгача бўлган барча ўйинлар фақат битта учрашувдан иборат бўлади. Рақиблар ва мезбон клублар жонли эфирда қуръа ёрдамида аниқланади. Яъни, фақатгина финал эмас, унгача бўлган ўйинлар ҳам финалга тенг бўлади. Кубок беллашувларида ҳар уч лига вакиллари иштирок этиши мумкин бўлади. Финал 26 октябрь куни бўлиб ўтади. Финал мезбони ким бўлиши кейинроқ маълум қилинади.

Футбол бўйича 2019 йилги Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда мамлакат кубоги учрашувларининг тақвими

Суперкубок – 23 февраль

1-тур — 1-2-3 март
ОЧЛ — 4-5-6 март
2-тур — 8-9-10 март
ОЧЛ — 11-12-13 март
Кубок ПФЛУз – 11 - 17 (26) март
ФИФА — 18—26 март
3-тур — 29-30-31 март
4-тур — 5-6-7 апрель
ОЧЛ — 8-9-10 апрель
5-тур — 12-13-14 апрель
6-тур — 19-20-21 апрель
ОЧЛ — 22-23-24 апрель
7-тур — 26-27 апрель
Кубок 1/32 – 30 апрель-1 май
8-тур — 3-4-5 май
ОЧЛ — 6-7-8 май
9-тур — 10-11-12 май
10-тур — 17-18-19 май
ОЧЛ — 20-21-22 май
11-тур — 25-26 май
12-тур — 31 май-1 июнь
ФИФА — 3—11 июнь
13-тур — 14-15-16 июнь
ОЧЛ — 17-18-19 июнь
Кубок 1/16 – 19 июнь
14-тур — 21-22-23 июнь
ОЧЛ — 24-25-26 июнь
Кубок 1/16 – 26 июнь
15-тур — 28-29 июнь
Кубок 1/8 — 2-3 июль
16-тур — 6-7 июль
Танаффус — 8-21 июль
17-тур — 22-23 июль
18-тур — 26-27 июль
19-тур — 30-31 июль
Кубок 1/4 — 3-4 август
Очиқ кун — 8 август
20-тур – 11 август
21-тур — 14 август
Кубок 1/2 — 17-18 август
22-тур – 23 август
ФИФА — 2-10 сентябрь
23-тур – 12-13-14 сентябрь
24-тур — 20-21 сентябрь
25-тур — 24-25 сентябрь
26-тур – 28-29 сентябрь
27-тур – 2-3 октябрь
ФИФА — 7-15 октябрь
28-тур — 19-20 октябрь
Кубок Финал — 26 октябрь
29-тур — 29-30 октябрь
30-тур – 2-3 ноябрь
31-тур – 7-8 ноябрь
ФИФА — 11-19 ноябрь
32-тур – 23 ноябрь
33-тур – 30 ноябрь

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлиганинг 2019 йилги мавсум тақвими эълон қилинди