18:12 / 07.01.2019
3 552

Хитой термаси Қирғизистон устидан иродали ғалабага эришди

Хитой термаси Қирғизистон устидан иродали ғалабага эришди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Хитой ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ўтган баҳсда хитойликлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учршаувни кутилмаганда қирғизистонликлар фаол бошлашди ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Хитойликлар ҳимояда яхши ўйнаган бўлсаларда танаффусгача ҳужумда ҳеч нарса қила олишмади.

42-дақиқада қирғизлар ўз имкониятларини голга айлантиришди, Ахлиддин Исроилов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, жамоасини олдина олиб чиқди.

Иккинчи бўлимни Хитой анча ҳужумкор руҳда бошлади ва бу тез орада ўз самарасини берди. 50-дақиқада Павел Матяш ҳимоячилардан келган тўпни қайтаришда қўпол хатога йўл қўйди ва ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

78-дақиқада АГМК собиқ посбонининг навбатдаги хатоси хитойликларнинг иккинчи голига олиб келди: Юй Дабао посбонни алдаб ўтган ҳолда бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
Шу тариқа, Қирғизистон сенсациалар сериясини давом эттира олмади ва Хитой уч очко билан гуруҳ пешқадамлигини ўз қўлига олди.

Осиё Кубоги-2019, 1-тур
С гуруҳи

Хитой – Қирғизистон 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар:
0:1 – 42 Исраилов, 1:1 – 50, автогол Матяш, 2:1 – 78 Юй Дабао.

Хитой – Ян Цзюнлин, Чан Линпэн, Лю Ян, Ши Кэ (Хао Цзюнмин, 46), У Си, Чи Чунго, Чан Чэндун, У Лэй, Цзин Цзиндао (Юй Дабао, 24), Фэн Сяотин, Гао Лин.
Қирғизистон – Павел Матяш, Валерий Кичин, Тамирлан Козубаев, Даниэл Таго, Ахлидин Исроилов (Антон Землянухин, 61), Эдгар Бернхардт (Азиз Сидиқов, 82), Кайрат Жиргалбек-уулу, Бекжан Сағинбаев, Фархат Мусабеков, Виталий Люкс, Мирлан Мурзаев.
Огоҳлантириш: Жиргалбек-уулу (57).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хитой термаси Қирғизистон устидан иродали ғалабага эришди