Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Жанубий Корея ва Филиппин терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди.
Учрашув кутилганидек кореяликларнинг устунлигида бошланди, бироқ "Осиё йўлбарслари" вазиятларни голга айлантиришда қийинчиликка учрадилар. Ўйиндаги ҳисоб 67-дақиқада очилди: Хван Ий Чо рақиб жарима майдонидаги тартибсизликдан унумли фойдаланиб, яқин масофада дарвозани ишғол қилди.
Голдан сўнг ҳам Корея вакиллари ҳужумдан тўхташмади ва яна бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Шунингдек, Свен Йорен Эриксен шогирдлари ҳам ўйин якунида босим қилишга уринишди. Бироқ ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.
Шу тариқа, Пауло Бенту шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлашди ва гуруҳда Хитой билан биргаликда етакчилик қилишмоқда.
Осиё Кубоги, 1-тур
Жанубий Корея – Филиппин
Гол: 1:0 – 67 Хван Ий Чо.
Жанубий Корея – Ким Шин Гю, Ким Ён Гвон, Ли Ён, Ким Чин Су, Ким Мин Чэ, Ку Жа Чҳол (Ли Чон Ён, 64), Ли Чэ Сон (Чу Се Чон, 86), Чон У Ён, Ки Сон Ён (Ҳван Ин Бом, 58), Хван Ий Чо, Хван Хи Чхан.
Филиппин – Фалькесгор, Альваро Сильва, Сато, Палла, Вудленд, Ингресо (Рэмзи, 75), Штраусс (Янгхазбенд, 89), Райхельт, Отт (Рид, 78), Шрек, Патиньо.
Огоҳлантиришлар: Ли Ён (25), Чон У Ён (52), Райхельт (60), Ким Чин Су (77), Шрек (88).
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди?
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади
Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар