Европанинг энг қиммат футболчилари эълон қилинди. Мессининг нархи қанча?

  • 08 январь 2019, 14:08
  • 1 194
  • Спорт
  • Европанинг энг қиммат футболчилари эълон қилинди. Мессининг нархи қанча?
    Фото: «SPORTARENA.com»
    «CIES Football Observatory» экспертлари Европанинг кучли беш чемпионатида тўп сурувчи энг қиммат футболчилар ТОП-100 рейтингини тузишди. Бунда уларнинг ёши ва шартнома муддатлари эътиборга олинди.

    «ПСЖ»да тўп сурувчи 20 ёшли Килиан Мбаппе булар орасида энг қиммати — юқоридаги ташкилот француз ҳужумчисини 218,5 миллион еврога баҳолади.
    «Тоттенҳэм» ҳужумчиси ва Англия терма жамоаси сардори Ҳарри Кейн иккинчи ўринда — 200,3 млн. евро. Неймар эса учинчи — 197,1 млн. евро.

    Шубҳасиз, Лионел Месси ва Криштиану Роналду айни пайтда ҳам жаҳонда тенгсиз футболчилар. Бироқ ёши катталиги учун уларнинг нархи пасайган: масалан, Мессининг нархи 171,2 миллион евро (7-ўринда), Роналду эса ҳатто етакчи ўнликка ҳам киритилмади — 127,2 млн. евро (19-ўрин).

    Энг қиммат ўйинчилар (ТОП-10)
    1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») — €218,5 млн;
    2. Харри Кейн («Тоттенхэм») — €200,3 млн;
    3. Неймар («ПСЖ») — €197,1 млн;
    4. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») — €185,8 млн;
    5. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») — €184,3 млн;
    6. Пауло Дибала («Ювентус») — €171,9 млн;
    7. Лионел Месси («Барселона») — €171,2 млн;
    8. Ромелу Лукаку («Манчестер Юнайтед») — €162 млн;
    9. Филиппе Коутиньо («Барселона») — €157 млн;
    10. Лерой Сане («Манчестер Сити») — €156,1 млн.

    » » Европанинг энг қиммат футболчилари эълон қилинди. Мессининг нархи қанча?