Япониялик кикбоксчи Конор Макгрегор билан жанг қилишга рози бўлди

  • 08 январь 2019, 17:20
  • 666
  • Спорт
  • Япониялик кикбоксчи Конор Макгрегор билан жанг қилишга рози бўлди
    Япониялик кикбоксчи ва MMA жангчиси Теншин Насукава ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида UFC’нинг собиқ чемпиони Конор Макгрегорга жавоб қайтарди.

    Аввалроқ Макгрегорнинг ўзи Теншин билан MMA қоидалари бўйича кўргазмали жанг қилиш истагини билдирганди.

    «Ҳурматли, жаноб Макгрегор. Исмимни эслаганингиз учун ташаккур. Мен билан жанг қилиш истагини билдиришингиз — камина учун улкан шараф. Балки, тез орада 58 кг вазн тоифасида (Конор 70 кг вазн тоифасида жанг қилади) ва кикбокс қоидалари бўйича рингга кўтарилармиз. Бу йил мен RISE гран-присида иштирок этяпман. Шунинг учун парҳез тутинг ва мени кутинг», — деб ёзади Теншин.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 31 декабрь куни Флойд Мейвезер япониялик Теншин Насукава билан рингга чиқиб, уни 1-раунддаёқ нокаутга учратди.

    » » Япониялик кикбоксчи Конор Макгрегор билан жанг қилишга рози бўлди