20:37 / 08.01.2019
3 115

Ироқ сўнгги дақиқадаги гол эвазига Вьетнам устидан иродали ғалабага эришди

Ироқ сўнгги дақиқадаги гол эвазига Вьетнам устидан иродали ғалабага эришди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Ироқ ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган баҳсда ироқликлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида вьетнамликлар олдинга чиқиб олишди, Али Фаёз Аттийя ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 35-дақиқада Ҳуссайн Али мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Нгуен Конг Фионг яна шарқийосиёликларни олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада Хуман Тариқ ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ҳам жамоаларда бир қатор имкониятлар юзага келди, айниқса ироқликлар сўнгги дақиқаларда босимни оширишди.

Бу уринишлар 90-дақиқада ўз самарасини берди, Али Аднан жарима зарбасини қойилмақом бажариб жамоасига ғалаба олиб келди.
Шу тариқа, гуруҳдаги вазият қуйидагича тус олди: 1.Эрон (3), 2.Ироқ (3), 3.Вьетнам (0), 4.Яман (0)

Осиё Кубоги-2019, 1-тур
Ироқ – Вьетнам 3:2 (1:2, 2:0)
Голлар:
0:1 – 24, автогол Файез, 1:1 – 35 Али, 1:2 – 42 Нгуен Конг Фионг, 2:2 – 60 Тариқ, 3:2 - 90 Аднан.

Ироқ – Жалол Ҳассан, Али Аднан, Франс Диа Хадад, Али Фаёз Аттийя, Аҳмад Иброҳим, Волид Салим, Ҳуссайн Али, Аҳмад Ёсин Ғаний, Абдуллоҳ, Усама Рашид, Али Қадим.
Вьетнам – Данг Ван Лам, До Зюи Ман, Тиен Дунг, Куэ Нгок Хай, До Хунг Зунг, Нгуен Куанг Хай, Лионг Сюан Чионг, Нгуен Чонг Хоанг, Фан Ван Дик, Нгуен Фонг Хонг Зуй, Нгуен Конг Фионг.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ироқ сўнгги дақиқадаги гол эвазига Вьетнам устидан иродали ғалабага эришди