08:53 / 09.01.2019
3 045

Япония бош мураббийи: "Мақсадимиз - Осиё Кубогини қўлга киритиш"

Япония бош мураббийи: "Мақсадимиз - Осиё Кубогини қўлга киритиш"
Япония - Туркманистон ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Хажиме Мориясу ва Мая Йошида иштирок этди.
"Осиё Кубоги сюрпризлар билан бошланди. Австралия ютқазди, Таиланд ютқазди, Жанубий Корея эса қийинчилик билан ғалаба қозонди. Натижалар мусобақанинг илк учрашуви қанчалик қийин бўлишини кўрсатиб берди. Туркманистон билан баҳсда мақсадимиз жуда оддий - фақат ғалаба.

Умуман олганда ҳар бир ўйин қийин бўлади, футболчилар буни билишади. Бизнинг таркибда тажрибали ва ёш футболчилар бор. Мақсадимиз - Осиё Кубогини қўлга киритиш.

Жаҳон чемпионатидан сўнг Япония бош мураббийига айлаганимдан сўнг таркибни ёшартиришга қарор қилдим. Сабаби Япония футболини қуришда давом этмоқчимиз.

Ёш футболчилар бу имкониятдан фойдаланиб Осиё Кубогида яхши иштирок этишади деб умид қиламан.
Декабрь ойида бир ҳафталик йиғин ўтказдик. Биз нафақат Туркманистон, балки бутун Осиё Кубогига тайёрландик", - дейди Хажиме Мориясу.

"Тўрт йил олдин Осиё Кубогида чорак финалда ютқазиб қўйганимиз бизни хафа қилган эди. Жамоам совринни қўлга киритмоқчи. Барча футболчиларга ишонаман. Агар фахр ва масъулият билан ўйнасак имкониятларимизга юқори баҳо бераман", - дейди Мая Йошида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Япония бош мураббийи: "Мақсадимиз - Осиё Кубогини қўлга киритиш"