Неймарнинг отаси хатосини тан олди

Неймарнинг отаси хатосини тан олди
Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар ҳамон "Барселона"га қайтишни хоҳламоқда.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бразилиялик футболчи ушбу масала юзасидан каталонияликлар раҳбарияти билан нақд 5 марта боғланган. Ушбу музокараларда унинг отаси ҳам иштирок этган ва Неймарни йўлдан уриб, хатога йўл қўйганини тан олган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймарни 2017 йил 222 млн евро эвазига “Барселона”дан сотиб олган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум парижликлар сафида жами 21 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 18 та гол ва 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар