
Ҳозиргина Осиё кубоги-2019 2-туридан ўрин олган Қирғизистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Ал Айн шаҳридаги "Ҳазза бин Зайед" стадионида кечган учрашувда тажриба ўз сўзини айтди ва кореяликлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келишди.
Учрашувдаги ягона гол 41-дақиқада Ким Мин Жае томонидан киритилди. Шу тариқа Пауло Бенту шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 6 тага етган ҳолда жамоа 1/8 финал йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритишди.
Осиё кубоги-2019
"C" гуруҳи, 2-тур
ҚИРҒИЗИСТОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ 0:1
Гол: Ким Мин-Жаэ (41)
Қирғизистон: 13.Кутман Кадирбеков, 2.Валерий Кичин, 3.Тамирлан Козубаев, 8.Азиз Сидиқов, 9.Эдгар Бернхардт, 10.Мирлан Мирзаев, 11.Бекжан Сагинбаев, 17.Даниель Таго, 18.Қайрат Жигалбек, 21.Фарҳод Мусабеков, 23.Ахлиддин Исроилов.
Жанубий Корея: 1.Ким Сеунг-Гю, 2.Ли Йонг, 4.Ким Мин-Жае, 5.Жу Ву-Йонг, 6.Хванг Ин-Беом, 11.Хванг Хи-Чан, 13.Ку Жа-Чол, 14.Ҳонг Чул, 17.Ли Чунг-Йонг, 18.Хванг Уи-Жо, 19.Ким Йонг-Гвон. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар