Осиё Кубоги. Бугун яна уч жамоа 1/8 финал йўлланмасини нақд қилиши мумкин

  • 12 январь 2019, 10:46
  • 746
  • Спорт
  • Осиё Кубоги. Бугун яна уч жамоа 1/8 финал йўлланмасини нақд қилиши мумкин
    12 январь, шанба куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичида 2-турнинг 3 та учрашуви бўлиб ўтади. Сенсациялар кузатилмаган тақдирда, ушбу баҳслардан сўнг билан плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритган жамоалар сони 3 тадан 6 тага етиши кутилмоқда.

    «D» гуруҳи
    Куннинг илк ўйини Абу-Дабида, таркиб жиҳатдан мусобақадаги энг ёш жамоалардан бири Вьетнам ва тажрибали футболчилардан иборат Эрон терма жамоалари ўртасида кечади.

    Форслар ўтган турда Яман дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллаган эди. Вьетнамликлар эса бир ой олдин Жануби–Шарқий Осиё чемпиони бўлишди, Осиё Кубоги илк турида Ироққа қарши майдонга чиқиб, икки маротаба ҳисобда олдинда бораётгани ҳолда 90-дақиқада гол ўтказиб юборди ва мағлубиятга учради. Ўйинолди матбуот анжуманида Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш айни шу жиҳатга урғу берди; рақиб октябрь ойидан буён 13та ўйин ўтказгани ва ироқликларга катта ташвиш туғдира олганидан келиб чиқиб, рақибга паст назар билан қарамаслигини асослашга уринди.

    Пойтахт амирликдаги ушбу баҳс якунига етгач, Шаржада Яман – Ироқ баҳси старт олади. Сречко Катанец мураббийлигидаги ироқликлар, юқорида таъкидланганидек, илк турда ирода кўрсатиб Вьетнамни мағлубиятга учрата олди. Осиёнинг 2007 йилги чемпиони иккинчи турда дебютант Яманни мағлуб этишнинг уддасидан чиқса, плей-офф масаласини ҳал этиб олади.

    16:00. Вьетнам – Эрон
    18:30. Яман – Ироқ

    «E» гуруҳи
    Ливан Осиё Кубогида сўнгги марта бундан 19 йил олдин иштирок этган, 2000 йилги қитъа биринчилини ўзида қабул қилиб, турнирда дебют қилган эди. Миодраг Радулович қўл остидаги жамоа чоршанба куни Қатарга 0:2 ҳисобида ютқазди, бугун эса Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади: ливанликлар кўп эҳтимол билан сўнгги турда КХДРни мағлуб этиб, энг яхши учинчилар қаторида кейинги босқичга чиқишни мўлжал қилган. Саудияликлар эса, эслатиб ўтамиз, биринчи турда корейслар дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллашган эди.

    21:00. Ливан – Саудия Арабистони
    13 январь, 16:00. КХДР – Қатар

    » » Осиё Кубоги. Бугун яна уч жамоа 1/8 финал йўлланмасини нақд қилиши мумкин