18:40 / 12.01.2019
2 944

Ўзбекистоннинг плей-оффдаги мумкин бўлган рақиблари: Австралия, Қатар/КХДР ёки Эрон!

Ўзбекистоннинг плей-оффдаги мумкин бўлган рақиблари: Австралия, Қатар/КХДР ёки Эрон!
Ҳап-паш дегунча, Осиё кубоги-2019 мусобақасининг муҳим - ҳал қиладиган ўйинларига етиб келибмиз. Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонга қарши гуруҳдаги иккинчи учрашувни ўтказади.

Биринчи ўйин ҳақида нима дейиш мумкин эди? Фақат иккита жавоб бор: ёки Купер "қуролларимиз"ни яширди, ёки у ярим йилда унчалик ишламаган. Келинг, иккинчисини аниқлаб кетайлик, бошқа бу мавзуга қайтмаслик учун.

Эътибор беринг: ишламаган у, футболчилар ва унинг мураббийлар штаби бўлади! Қолганлар ишлаяпти: ЎФА ҳам, раҳбарлари ҳам, матбуот хизматидан тортиб, маъмурларгача ҳамма ишлаяпти. Аҳмаджонов барчасини қилиб беряпти! Фақат Купер & Co. ишламаган бўп чиқиши мумкин. Чунки, шароит, маблағ ва етарли футболчилар бўла туриб натижа қила олмаса - ишламаган бўлади. Бу ҳақида салбий натижадан кейин гапириш тўғри бўлса керак.

Ҳўп, энди биринчи ҳолатдамиз, деб ўзимизни ишонтирайлик. Яъни Купер кучли ўйинимизни "яширмоқ"да! Рақиб ўқиб қўймасин деган, маънода. Бу тўғри қарор! Ҳозир "қарталар"ни очиб ташлаб бўлмайди. Уни ўйиндан ўйинга очиш керак. Агар шунақа қилган бўлса ва қила олса (ижобий натижа жиҳатидан) - унинг олдида Антонио Бандерасга ўхшаб шляпамни ечаман. Мени тушундингиз.

Бугунги мавзу бошқа нарса ҳақида. Плей-оффдаги рақибларимиз ҳақида. Гарчи, сал эрта бўлсаям эслаб қўяверайлик.

Демак, плей-оффга чиқиш учун биринчи, иккинчи ва яхшироқ натижа билан учинчи ўринни олсак ҳам бўлади. Реал баҳо берсак гуруҳда 2-ўринни оламиз (1-ўринни оворсак - бу "космос"). Биласизми кимга тушамиз агар 2-ўринни олсак? "B" гуруҳидаги 2-ўрин соҳибига. У қайси жамоа дейсизми? Австралия! Ёки Сурия. "Кенгурулар"нинг эҳтимоли кўпроқ. Бу рақиб бизга маъқулми?

Энди 1-ўринни олдик дейлик. Шунақаси ҳам бўлади, чунки японлар иккинчи таркиб билан келишган. Унда "E" гуруҳидаги Саудия Арабистони/Қатар/КХДР термаларидан бири билан ўйнаймиз.

Агар гуруҳда 3-ўринни олсак, бизни "D" гуруҳи ғолиби Эрон кутиб туради. Тўғри, бунинг учун қолган гуруҳлардаги (B ва E) учинчи ўрин соҳиблари биздан қониқарсизроқ ўйнашлари керак.

Бизга ким тушгани маъқул? Яхши савол бўлса керак. Мен бунга жавоб бера олмайман. Чунки ҳали туркманларга қарши қандай ўйнашимизни билмайман. Шу ўйин кўп нарсаларни очади.

Япония, ёшларини олиб келган. Улар Олимпиада-2020 га тайёргарлик кўришади. Бизга қарши ўйинларга улар шунчаки (катта эҳтимол билан) - спарринг рақиб сифатидаги ҳамкоримиз деб, қарашади.

Олдимизда битта ечим бор: Ўзбекистон ўзининг асл савиясини кўрсатиб ҳар қандай рақиб бўлишидан қатъий назар ғалаба қозониши керак. Акс ҳолда бунақа ўйин билан уйга кетамиз. Етакчиси йўқ ўйин - узоққа боролмайди. Бу гап Аҳмедовгаям тегишли.

Яна бир нарса: қониқарсиз натижа учун футболчиларга (айримларидан ташқари) маълум маънода чора кўриш керак. Бу амалиётни олиб кирадиган пайт етди, аллақачон.

Қолганлар ишлаяпти, футболчилар ҳам ишласин! Бошқа гап йўқ!
Азизхон Акбаров

Манба: uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистоннинг плей-оффдаги мумкин бўлган рақиблари: Австралия, Қатар/КХДР ёки Эрон!