21:31 / 12.01.2019
3 533

Язгули Хожагелдиев: «Ўзбекистон Уммон билан ўйинда қийинчиликка учраганини тушунаман»

Язгули Хожагелдиев: «Ўзбекистон Уммон билан ўйинда қийинчиликка учраганини тушунаман»
Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-тури доирасидаги Туркманистон–Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжуманида туркманистонликлар бош мураббийи Язгули Хўжагелдиев ва жамоа яримҳимоячиси Аҳмет Атаев иштирок этди.

«Япония дарвозасига иккита гол урилгани эртанги ўйин олдидан жамоамизга ишонч бағишлайди. Японларга қарши ўйинимизда кичик хатолар кўзга ташланди, Ўзбекистон билан баҳсда уларни бартараф этишимиз лозим.

Кейинги босқичга чиқишимизга ишоняпманми? Эртага ижобий натижа қайд этишимиз зарур, шунда плей-оффга чиқиш имкониятимиз ошади», – деди Хўжагелдиев.

Туркманистон бош мураббийи яхши формадаги Артур Геворкян таркибга жалб этилмаганини изоҳлар экан, у билан ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтиб ўтди. Шунингдек, мутахассис «Бухоро» яримҳимоячиси Арсланмурат Амановдан Ўзбекистон термаси ҳақида маълумот сўраб олмаганини ҳам таъкидлади.

«Ўзбекистоннинг Уммонга қарши ўйини мени ҳайрон қолдирдими? Турнирдаги биринчи ўйин доимо қийин бўлишини тушунаман», – деди Хўжагелдиев. У яна бир саволга жавобан Марказий Осиё футболида Ўзбекистоннинг етакчилиги келажакда Туркманистон қўлига ўтишига умид билдирди.

Ўз навбатида, Индонезия чемпионатида тўп сурувчи яримҳимоячи Аҳмет Атаев «Ўзбекистон терма жамоасидаги қайси футболчиларни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?» деган саволга Одил Аҳмедов, дея жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон–Ўзбекистон учрашуви эртага, 13 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да Дубайдаги «Rashid Stadium» ўйингоҳида старт олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Язгули Хожагелдиев: «Ўзбекистон Уммон билан ўйинда қийинчиликка учраганини тушунаман»