
Бугун бош мураббий таништирув маросими якунига етгач, "Бунёдкор" клуби мажлислар залида клуб таъсисчилари иштирокида навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилди.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, "Ўзтрансгаз", "Нефтгазмонтаж", "Кўкдумалоқгаз", "Гиссарнефтгаз", "Ўзнефтмаҳсулот" компаниялари "Бунёдкор" клуби таъсисчилари ҳисобланади.
Ушбу таъсисчи компания раҳбарлари қатнашган навбатдан ташқари йиғилишда "Бунёдкор" жамоаси бош директор вазифасини бажарувчи лавозимига Улуғбек Мирзаевнинг расмий тайинланиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Барча таъсисчи компаниялар томонидан У.Мирзаевнинг тайинланганлиги бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, йиғилишда "Бунёдкор" футбол клубига оид бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.