АПЛ. "Челси" "Ньюкасл"дан устун келди

АПЛ. "Челси" "Ньюкасл"дан устун келди
Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 22-туридан ўрин олган "Челси" ҳамда "Ньюкасл Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Лондондаги "Стемфорд Бриж" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. 9-дақиқада Педро ҳисобни очди. Тайм сўнггида эса Киран Кларк мувозанатни тиклади. 57-дақиқада Виллиан томонидан киритилган гол эса амалда "аристократлар"га 3 очко келтирди.

Бугунги ғалабадан сўнг "Челси" ҳисобидаги очколар сони 47 тага етди ва турнир жадвалида ҳамон 4-ўринда бормоқда. "Ньюкасл" эса 18 очко билан жадвалда худди шу ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ. "Челси" "Ньюкасл"дан устун келди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар