
АГМК жамоа ўз таркибини кучайтириш билан банд. Олмалиқликлар яна 3 футболчи билан шартнома имзолашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, АГМК ўтган мавсум "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган Сухроб Султонов ва Мирғиёс Сулаймонов ҳамда "Навбаҳор" дарвозабони Акбар Тўраев билан шартнома имзолади. Ҳозирча томонлар қанча муддатга шартнома имзолашгани маълум эмас.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар