19:18 / 13.01.2019
3 412

Ўзбекистон—Туркманистон учрашуви олдидан статистика нима дейди?

Ўзбекистон—Туркманистон учрашуви олдидан статистика нима дейди?
Бугун, 13 январь куни БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақаси 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб боради.

ЎФА матбуот хизмати ўйиндан олдин терма жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасини тақдим этди.

Ўзбекистон терма жамоаси бугунга қадар Туркманистонга қарши 9 та ўйинда майдонга тушган. Шулардан 7 та ўйинда ғалаба қозонган, 1 та ўйинда дуранг қайд этилган ва 1 та учрашувда мағлубиятга учраган.

Туркманистон айни пайтда ФИФА рейтингида 127-ўринда бормоқда. ОФК рейтингида эса 25-поғонани эгаллаб турибди. Туркманистон Осиё Кубоги—2019 дан ўрин олган дастлабки учрашувда Японияга қарши баҳс олиб бориб, 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўзбекистон — Туркманистон 2:1 (28.06.1992)
Туркманистон — Ўзбекистон 1:0 (25.10.1992​)​
Ўзбекистон — Туркманистон 4:0 (11.04.1994​)​
Ўзбекистон — Туркманистон 3:0 (11.10.1994​)​
Ўзбекистон — Туркманистон 1:1 (11.12.1998​)​
Ўзбекистон — Туркманистон 3:0 (08.10.2000​)​
Ўзбекистон — Туркманистон 1:0 (25.04.2001​)​
Ўзбекистон — Туркманистон 5:2 (03.05.2001​)​
Ўзбекистон — Туркманистон 1:0 (26.07.2004​)​

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон—Туркманистон учрашуви олдидан статистика нима дейди?