18:00 / 13.01.2019
3 273

Осиё кубоги. Қатар термаси КХДР дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди

Осиё кубоги. Қатар термаси КХДР дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган КХДР ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган баҳсда қатарликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда Алмоаз Али покер қайд этган бўлса, Булем Хавхи ва Абдулкарим Ҳассанлар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.
Шу тариқа, Қатар муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди. Учинчи турда Қатар биринчи ўрин масаласини Саудия Арабистони билан бўладиган баҳсда ҳал қилади.
Осиё Кубоги, 2-тур
КХДР – Қатар 0:6 (0:3, 0:3)
Голлар:
0:1 – 9 Али, 0:2 – 11 Али, 0:3 – 43 Хавхи, 0:4 – 55 Али, 0:5 – 60 Али, 0:6 – 68 Ҳассан.
КХДР – Ри Мён Гук, Ким Гён Ҳун, Ким Сон Ги, Шим Ҳон Жин, Ли Ил Чин, Ким Чҳол Бом, Рим Кван Ҳёк, Ким Ёнг Ил, Чон Ил Гван, Ри Ун Чҳол, Пак Кван Рён.
Қатар – Саад Ал-Шииб, Бассам Ал-Ровий, Педро Коррея, Тариқ Салмон, Абдулкарим Ҳассан, Булем Хавхи, Абдулазиз Ҳатим, Ассим Умар Мадибо, Акрам Ҳассан Афиф, Ҳасан Ал-Ҳайдос, Алмоаз Али.
Огоҳлантиришлар: Ҳассан (7), Ри Ин Чхол (13), Чон Ил Гван (17), Ли Ил Чин (17), Ким Ён Ил (39), Пак Кван Рён (54).
Четлатиш: Чон Ил Гван (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги. Қатар термаси КХДР дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди