
Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги 2-тур учрашувида Туркманистонга қарши майдонга тушади. Эктор Купер терма жамоанинг ушбу ўйин учун бошланғич таркибини эълон қилди.
Kun.uz нашри хабар беришича, Уммонга қарши ўйин учун бошланғич таркибда 3 та ўзгариш бор: Элдор Шомуродов, Ислом Тўхтахўжаев ва Достонбек Ҳамдамов бошланғич таркибдан ўрин олишган. Ҳимоячи Егорь Кримец биринчи турда қизил карточка олгани сабаб 2-турни ўтказиб юборади. Унинг позициясида бугун Ислом Тўхтахўжаев ҳаракат қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Олег Зотеев, Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сидиқов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар