
Мексикалик боксчи Сауль Альвареснинг промоутери Оскар Де Ла Хойя ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чепиони Геннадий Головкининг жамоаси билан учинчи реванш учрашувни ташкиллаштириш борасида музокараларни бошлаганлиги ҳақида маълум қилди.
- Куни кеча Головкиннинг вакиллари билан реванш жангни ташкиллаштириш борасида музокараларни бошладик. Учинчи баҳс 5-май куни Синко де Майода бўлиб ўтиши мумкин.
Канело афсонавий боксчи бўлиш учун жанг қилишга тайёр! Бизда таклифлар бор ва улар борасида ўйлаб кўрамиз, - деди Оскар.
Маълумот учун, Альварес - Головкин ўртасидаги биринчи баҳс дуранг натижа билан якунланган бўлса, иккинчи баҳсда қозоғистонлик боксчи имкониятни бой берганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар