22:57 / 13.01.2019
3 589

Ўзбекистон термаси Туркманистон дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

Ўзбекистон термаси Туркманистон дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. “Рашид Стэдиум”да кечган баҳсда ҳамюртларимиз йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув вакилларимизнинг қатор ҳужумлари билан бошлан ва бу тез орада ўз самарасини берди. 17-дақиқада Жавоҳир Сидиқов бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
24-дақиқада Элдор Шомуродов дарвозабон бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни оширди. 40-дақиқада Жалолиддин Машарипов ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Шомуродов дублини нишонлади.

Иккинчи бўлим ҳам ҳамюртларимизнинг ҳужумлари билан бошланди ва рақиб дарвозаси олдида яна бир нечта вазиятга эга бўлишди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ушбу йирик ғалабадан сўнг гуруҳда пешқадамликни қўлга олди ва плей-офф масаласини ҳал қилди. Учинчи турда Японияга қарши ўйинда қўлга киритилган ҳар қандай очко бизга биринчи ўринни таъминлайди.

Ўзбекистон – Япония учрашуви 17 январь куни бўлиб ўтади.
Осиё Кубоги-2019, 2-тур
Туркманистон – Ўзбекистон 0:4 (0:4, 0:0)
Голлар:
0:1 - 17 Сидиқов, 0:2 - 24 Шомуродов, 0:3 - 40 Машарипов, 0:4 - 42 Шомуродов
Туркманистон – Мамед Ўразмухамедов, Сердар Аннаоразов, Гурбангелди Батиров, Вазиргелди Ильясов, Зафар Бабажанов, Мекан Сапаров, Руслан Мингазов, Арслонмурод Аманов (Илья Тамухин, 65), Ахмет Атаев, Ресул Хўжаев, Ваҳид Ўразсахедов.
Ўзбекистон – Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов (Даврон Ҳошимов, 46), Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтўхўжаев, Олег Зотеев, Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев, 76), Жавоҳир Сидиқов (Икром Алибоев, 68), Жалолиддин Машарипов, Достон Хамдамов, Элдор Шомуродов.
Огоҳлантириш: Исмоилов (71).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон термаси Туркманистон дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди