"Бавария" чемпион бўлди

"Бавария" чемпион бўлди
Бугун Германияда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Телеком кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Бу сафар мусобақа финалида “Бавария” Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клубига қарши баҳс юритди. Муросасий кечган учрашувнинг асосий бўлимлари 0:0 ҳисобида якунлангач ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса 4:2 ҳисобида мюнхенликларнинг қўли баланд келди.

Маълумот учун, "Бавария" ўз тарихида 5-марта ушбу мусобақада ғолиб чиқди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар