09:54 / 14.01.2019
3 581

Шомуродовда энг кўп ўткир пас, Шукуровда энг кўп аниқ узатма ва энг кўп тўп йўқотганлар...

Шомуродовда энг кўп ўткир пас, Шукуровда энг кўп аниқ узатма ва энг кўп тўп йўқотганлар...
Осиё Кубогининг «F» гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2-турда Туркманистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Дубайдаги «Rashid Stadium»да кечган баҳсда барча голлар биринчи бўлимда урилди. Элдор Шомуродов дубль қайд этган бўлса, Жавоҳир Сиддиқов ва Жалолиддин Машарипов ўз номига биттадан гол ёзиб қўйди. Қуйида учрашувга оид баъзи статистик маълумотлар келтириб ўтилади.

– Элдор Шомуродов 6 марта пас узатиш орқали жамоадошини дарвозага зарба бериш учун қулай вазиятга олиб чиқди, бу - ўйиндаги энг яхши кўрсаткич. Машарипов ва Зотеев иккитадан ўткир пас узатишди.

– Олег Зотеев яккакурашларда энг кўп қатнашган ўзбекистонлик футболчи бўлди. У 16 марта рақиб билан тўп учун кўрашиб, 56 фоиз дуэлда ютиб чиқди. Зотеев, шунингдек, Ўзбекистон таркибида энг кўп (4 марта) фол ишлатган футболчи ҳам бўлди.

– Достонбек Ҳамдамовнинг 4 та зарбасидан биттаси ноаниқ чиқди, учтасини рақиб дарвозабони қайтариб қолди.
– Шомуродовнинг дарвоза томон учта зарбасидан иккитаси голга айланди.

– Одил Аҳмедов – энг кўп жарима зарбасини ишлаб олган футболчи. 76-дақиқада захирага олингунга қадар унга нисбатан 5 марта қоидани бузишди.

– Ислом Тўхтахўжаев – энг кўп пас узатган футболчи (78 марта, шундан 70таси аниқ – 90%). Бу йўналишда иккинчи ўриндаги Одил Аҳмедов 67 та тўп узатишни амалга оширган (57 таси аниқ – 85%).

– Тўп узатишларнинг аниқлиги бўйича Отабек Шукуров (94% – 51/54) ва Анзур Исмоилов (93% – 55/59) энг яхши натижа кўрсатишди.

– Шукуров майдоннинг иккинчи ярмига узатилган паслар (19 та) аниқлиги бўйича 100 фоизлик натижа қайд этди. У битта голга ассистентлик ҳам қилди.

– Одил Аҳмедов – майдоннинг иккинчи ярмига энг кўп (28 та) пас узатган футболчи. У олдинга томон узатган тўплар 74 фоиз ҳолатда манзилга аниқ етиб борди.

– Шомуродов дублга эришган бўлса-да, узатган пасларининг аниқлиги бўйича фоиз ҳисобида дарвозабон Нестеровдан кейин иккинчи энг ёмон натижани қайд этди: унинг 21та тўп оширишидан 15 таси (71 фоиз) аниқ бўлди.

– Машарипов ва Зотеев тўпни энг кўп йўқотган (18 мартадан) футболчилар бўлишди. Аҳмедов 17 марта тўпни йўқотди.
– Ҳимояланиш мақсадида тўпни узоққа тепиб юбориш ҳолатлари Тўхтахўжаевда 4, Зотеевда 3 марта кузатилди.

– Ўзбекистон сафида энг кўп қоида бузган футболчилар – Зотеев ва Ҳамдамов бўлди. Олег 4, Достонбек 3 марта ўйин қоидасини бузди.
– Игнатий Нестеров учта сейвни амалга оширди.

– Сиддиқов 2018 йил 19 январь куни Осиё чемпионати U-23 чорак финалида Япония ОТЖ билан ўйинда гол уриб ҳисобни очган эди. 2019 йил 17 январида у энди миллий терма жамоалар миқёсида майдонга тушиши мумкин. Бир йил олдинги баҳсда Достонбек Ҳамдамов ҳам гол урган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовда энг кўп ўткир пас, Шукуровда энг кўп аниқ узатма ва энг кўп тўп йўқотганлар...