18:13 / 14.01.2019
4 190

Нурмагомедов уни қўрқоқ деб атаган жангчига жавоб қайтарди

Нурмагомедов уни қўрқоқ деб атаган жангчига жавоб қайтарди
Аралаш йўналиш (ММА) бўйича жангчи Ҳабиб Нурмагомедов уни қўрқоқ деб атаган америкалик Нэйт Диасга жавоб қайтарди. Спортчининг мурожаати ёзуви Twitter-аккаунтида пайдо бўлган.

«Сен қўриқчиларнинг орқасига яшириниб олдинг ва қочиб кетдинг, қўрқоқ. Ёзувда ҳамма нарса кўринган. Ўша оқшом биз сизларни эзғилаб ташладик, эшак», - дея ёзган Нурмагомедов.

Диас ўз фикрида қолган: «Барча нарсага реал кўз билан қара. Сен нима юз берганини биласан. Шу билан яшайвер».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нэйт Диас Ҳабиб Нурмагомедовни қўрқоқ деб атаганди.

«Мен сенга тарсаки бердим, сен ва сенинг йигитларинг эса ҳеч нарса қила олмади. Шу билан яшайвер. Сизлар қўрқоқсизлар», - дея ёзган 33 ёшли Диас.

Шу тариқа америкалик Нурмагомедовнинг яқинда бошқа бир жангчига - ирландиялик Конор Макгрегорга мурожаатига муносабат билдирди. Диас Лас-Вегасдаги меҳмонхоналардан бирида Нурмагомедов ва унинг жамоаси билан юз берган можаро ҳақида эслатди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурмагомедов уни қўрқоқ деб атаган жангчига жавоб қайтарди