
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 3-тури доирасида А гуруҳидаги ўйинлар ўз ниҳоясига етди.
БАА терма жамоаси Тайланд билан баҳс юритди. «Hazza Bin Zayed Stadium»да кечган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Али Мабхут мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Тхитипан Пуангчан мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Ҳиндистон термаси Баҳрайн билан куч синашди. Шаржада бўлиб ўтган драматик ўйинда баҳрайнликларнинг қўли баланд келди. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Жамол Рашид пенальтидан гол уриб жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.
Гуруҳдаги сўнгги ҳолат билан танишинг: 1. БАА (5 очко); 2. Тайланд (4); 3. Баҳрайн (4); 4. Ҳиндистон (3).
БАА гуруҳни биринчи ўринда якунлади, Тайланд ва Баҳрайн термалари бир хилда очко тўплашди, ўзаро ўйиндаги ғалаба сабаб тайландликлар иккинчи ўринни қўлга киритишди. Шунга қарамай Баҳрайн энг яхши учинчин ўрин эгалари қаторига кириши аниқ бўлиб улгурди.
Осиё Кубоги-2019, 3-тур
А гуруҳи
Ҳиндистон – Баҳрайн 0:1
Гол: 0:1 – 90+1, пенальти Рашид.
Ҳиндистон – Сингх-Сандху, Джинган, Боус, Котал, Эдатодика (Сингх, 4), Халдер, Борхес, Нарзари (Тапа, 79), Куруниян (Лалпекхлуа, 46), Чхетри, Сингх.
Баҳрайн – Шуббар, Ал-Хайям, Ал-Шамсан, Жума (Ал-Хусайни, 78), Ал-Сафи, Реда, Рашид, Али Маадан (Марун, 55), Саид, Ал-Ромайхи (Юсуф, 61), Ал-Асуад.
Огоҳлантиришлар: Ал-Шамсан (64).
БАА – Тайланд 1:1
Голлар: 1:0 – 7 Мабхут, 1:1 – 41 Пуангчан.
БАА – Эсса, Аҳмед, Солиҳ, Аҳмед, Муборак, Ҳалфан Муборак (Матар, 84), Ҳассан, Муҳаммад (Абдуррахмон, 46), Мабхут, Ал-Ҳаммади (Аҳмад Ҳалил, 74), Салмин.
Тайланд – Тедсунгнен, Промрак, Чунуонси (Кердкээв, 31), Бунматхан, Тхонгсонг, Кесарат (Анан, 90), Пуангчан, Сонгкрасин, Крайсон (Джайдед, 64), Дангда, До.
Огоҳлантиришлар: Салех (34), Тхонгсонг (79).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар